Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон фуқароларини Сурия ва Ироқдан қайтаришни бошлайди

Қирғизистон фуқароларини Сурия ва Ироқдан қайтаришни бошлайди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Қирғизистон ИШИД сафида турли жиноятларни амалга оширган фуқароларининг фарзандларини мамлакатга қайтариш ишларини бошлайди. Улар реабилитация дастури доирасида қайта тарбияланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Қизғизистон разведкасининг жума кунги баёнотида президент Сооронбай Жеэнбеков Сурия ва Ироқдаги лагерларда қолаётган мамлакат фуқароларини қайтариш тўғрисида кўрсатма бергани айтилган.

Маълум қилинишича, аввало болалар ва ёшлар мамлакатга қайтарилади. Уларнинг яқинлари эса тергов олиб борилганидан кейин олиб келинади.

Сурия ва Ироқда тахминан 500-1000 нафар атрофида Қирғизистон фуқаролари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг