Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон бош вазири ниқоб тақмагани учун жаримага тортилди

Қирғизистон бош вазири ниқоб тақмагани учун жаримага тортилди

Кубатбек Боронов.

Фото: «Knews.kg»

Қирғизистоннинг янги бош вазири Кубатбек Боронов санитария меъёрларини бузгани учун мамлакат халқидан кечирим сўради ва жаримага тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Мамлакатда 17 июнь куни бош вазир ваколатларини топширишга бағишланган расмий маросим ўтказилган, янги бош вазир Кубатбек Боронов ҳукумат курсисини Муҳаммедкалий Абилгазиевдан қабул қилиб олганди.

Фото: «CA-IR NEWS»

Ўша маросимда олинган фотосурат ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани ҳақида ёзгандик. Чунки ҳукумат аъзолари ниқоб тақишмаган, оралиқ масофага риоя қилишмаганди. Хусусан, Боронов ва Абилгазиевлар ҳам.

Бугун мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков амалдорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларини бузишганини танқид қилди. Шунинг учун ҳукуматнинг барча аъзолари жарима тўлашлари керак, деди президент. Фақат оддий ходимлар бундан истисно, чунки улар бошлиқларнинг буйруғини бажаришган.

Шундан сўнг янги бош вазир мамлакат халқидан санитария меъёрларини бузгани учун кечирим сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг