Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путинни «олий ҳукмдор» қилиш таклифи берилди

Путинни «олий ҳукмдор» қилиш таклифи берилди

Фото: «Reuters»

Президент матбуот котибининг айтишича, РФ конституциясига ўзгартиришлар киритиш билан шуғулланаётган комиссияга турли таклифлар келиб тушмоқда. Хусусан, президент лавозимини «олий ҳукмдор» дея қайта номлаш ҳақида. Кремль Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиб, президент лавозимини «олий ҳукмдор»га қайта номлаш таклифи бошқа таклифлар қатори кўриб чиқилишини маълум қилди. Бу ҳақда «УНИАН» хабар бермоқда.

«УНИАН»нинг РФдаги мухбири ёзишича, бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

Песковнинг айтишича, давлат раҳбари лавозими қайта номланиши ва «олий ҳукмдор»га ўзгартирилиши ғояси борасида президент Владимир Путин муносабат билдирмаган.

«Ҳозирча ҳаммаси муҳокама тартибида кетяпти, бу янги ғоя. Президент Путин бу борада ҳеч нарса демади», — таъкидлади Песков.

«Муҳокамалар давомида, комиссия иши мобайнида (Конституцияни ўзгартириш бўйича) жуда кўплаб таклифлар келиб тушади, муҳокамалардан мақсад ҳам шу — фикрларни йиғиш. Давлат раҳбари ўз ташаббусини илгари сурди ва энди, мутлақо эркин тартибда комиссияга қўшимча хусусиятга эга муносабатлар келиб тушмоқда, муҳокамалардан сўнг, табиийки, буларнинг қайси бирларидир инобатга олинади, қайси бирлари эса йўқ, комиссия фаолиятининг натижасини шунда биламиз. Ҳозирча мунозаралар давом этмоқда», — қўшимча қилди Дмитрий Песков.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг