Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин 11 генерални лавозимидан четлатди

Путин 11 генерални лавозимидан четлатди

Фото: «tinmoi.vn»

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин тергов қўмитаси, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар вазирликларининг 11 нафар генералини лавозимидан четлатиш ҳақида фармон чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бўшатилган генераллар орасида Россия ички ишлар вазирлигининг жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда 100 млн рубллик фирибгарлик айблови билан тергов изоляторида сақланаётган генерал-майор Александр Мельников, шунингдек, генерал-майор Сергей Журавлев, генерал-майор Михаил Лихачев, Александр Еремеев, Максим Максименко, Сергей Власов ҳамда Владимир Дежкинлар бор.

Путин ҳаммаси бўлиб фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 6 нафар, ички ишлар вазирлигининг 4 ва тергов қўмитасининг бир нафар генералини ўз лавозимидан бўшатган.  

Шунингдек, Путин бир қатор юқори лавозимларга янги тайинловларни амалга оширган. 

Бундан ташқари, Россия президентининг бошқа фармони билан ички ишлар вазирлигининг 16 ходимига генерал-майор ва генерал-лейтенант унвонлари берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг