Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентдан ҳам кўп маош олувчи давлат хизматчиси — АҚШ

Президентдан ҳам кўп маош олувчи давлат хизматчиси — АҚШ

Энтони Фаучи.

Фото: «Reuters»

Доктор Энтони Фаучи 2019 йил давомида 417 608 доллар маош олди (2019 йил — федерал маошлар ҳақидаги батафсил маълумот мавжуд йилларнинг сўнггиси).

Шу тариқа Фаучи нафақат АҚШ бўйича давлатдан энг юқори маош олувчи шифокор, балки жами 4 миллион нафар федерал хизматчилар орасида даромади энг юқорисига айланди.

Фаучининг маоши ҳатто йилига 400 минг доллар бюджетдан иш ҳақи тўланадиган АҚШ президентиникидан ҳам юқори.

Ўн йил давомида (2010—2019 йиллар) Фаучига давлат бюджетидан 3,6 миллион доллар иш ҳақи тўланган. 2014 йилда унинг маоши йиллик $335 мингдан $417,6 мингга оширилган.

Энтони Фаучи — Соғлиқни сақлаш миллий институти қошидаги Аллергик ва инфекцион касалликлар миллий институти (NIAID) директори, АҚШ президентининг бош тиббиёт маслаҳатчиси. Агар лавозимини сақлаб қолса, 2019—2024 йиллар давомида давлатдан 2,5 миллион доллар олади.

Пандемия бошланганидан сўнг Фаучи Оқ уйнинг ҳар куни мамлакатни COVID-19 бўйича вазиятдан бохабар қилиб турган Мақсадли гуруҳи етакчиларидан бирига айланди. 2020 йилнинг март ойида у касаллик тарқалишининг олдини олиш учун Доналд Трампни 15 кунлик локдаун жорий этишга кўндирган, май ойи охирида эса карантинни янада узайтириш таклифини илгари сурганди.

Мақсадли гуруҳ раҳбари, вице-президент (собиқ) Майк Пенс Фаучидан номдорроқ бўлгани билан, маоши уникидан салкам икки баравар оз — 235 100 доллар, унинг шахсий уйи йўқлигини ёзгандик.

Юқоридаги ҳисобот «OpenTheBooks.com» тадқиқотлари доирасида тузилган бўлиб, иш ҳақлари фақат солиқ тўловчиларнинг пулларидан шакллантириладиган федерал хизматчилар ҳисобга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг