Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўз жонига қасд қилиб, тирик қолган эркак 7 ойга қамалди

Ўз жонига қасд қилиб, тирик қолган эркак 7 ойга қамалди

Фото: «РИА новости»

Польшада эр-хотин биргаликда ўз жонларига қасд қилишади, лекин эр тирик қолади. Радом туман суди омон қолган бу эркакни 7 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Воқеа бундан 4 йил аввал, 2015 йилнинг сентябрь ойида содир бўлган эди. 26 ёшли эркак ва унинг 20 ёшли рафиқаси ўз жонига қасд қилишга қарор қилишади. Аёл вафот этади, эркак эса жиддий жароҳатлар олган бўлса ҳам тирик қолади.

Прокуратура эрни қотилликда айблади. Бироқ суд бунга рози бўлмади. Судга кўра, эркак шеригининг ўз жонига қасд қилишини қўллаб-қувватлашда айбдор. Шундай қилиб, у ўзганинг ўз жонига қасд қилишига ёрдам берганликда айбдор деб топилиб, 7 ойг қамалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг