Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўғри» қуш велосипедчининг умрини «ўғирлади»

«Ўғри» қуш велосипедчининг умрини «ўғирлади»

Фото: «News»

Велосипед бошқариб кетаётган одамга ҳакка ҳужум қилиб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Сиднейдаги бу фожиа ҳақида «REGNUM» хабар берди.

Маълум бўлишича, Сиднейнинг жанубида тажовузкор қуш велосипедчига ҳужум қилди. Оқибатда кекса одам мувозанатни йўқотган ва парк деворига бориб урилган.

Тўқнашув натижасида пенсионер бошидан жиддий жароҳат олади. Шифокорлар саъй-ҳаракатига қарамай, у клиникада ҳаётдан кўз юмган.

Маълумотларга кўра, ҳаккаларнинг сакрайдиган маҳаллий тури кўпайиш даврида ўта тажовузкор бўлиб қолади. Вақти-вақти билан ОАВда уларнинг одамларга ҳужуми ҳақида хабарлар учраб туради. Бироқ ҳалокатли ҳолат биринчи марта қайд этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг