Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Уни тўхтатиш имконсиз эди»: Назарбоев илк бор набираси ўлими ҳақида гапирди

«Уни тўхтатиш имконсиз эди»: Назарбоев  илк бор набираси ўлими ҳақида гапирди

Фото:«Bars.media»

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев илк бор набираси Айсултон Назарбоевнинг вафоти воқеасига тўхталди. Собиқ давлат раҳбари бу ҳақда «Хабар» телеканалида намойиш этилган ҳужжатли филмда гапирган. 

«Бу йил бир набирамни йўқотдик, у менга жуда ўхшарди. Бу воқеа жуда афсусланарли», - деди Назарбоев. Айсултан Москва ва Лондонда даволанган. «Уни ҳеч ким тузатолмади,  чунки ёмон ишнинг қулига айланганди, ушлаб қолиш имконсиз эди» - дейди Элбоши суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Айсултан Назарбоев 2020 йил август ойида Лондонда вафот этди. Ўлимидан аввал у гиёҳвандликдан даволанган, Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраб, жамоатчилик эътиборига тушганди.

Айсултан Қозоғистон Биринчи президентининг катта қизи Дариға Назарбоева ва куёви марҳум Роҳат Алиевнинг ўғли эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг