Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нефтни сақлашга жой қолмади

Нефтни сақлашга жой қолмади

Фото: EPA/UPG

Тез орада жаҳон нефть компанияларининг асосий муаммоси қандай қилиб фойда олишмас, балки қазиб олинган нефтни сақлаш учун жой топиш бўлиб қолади. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Жаҳон бозорида нефтни сотиш бўйича таклифлар унга бўлган талабдан анча юқорилаб кетди, нефть омборларида эса жой тугамоқда.

«Таклиф этилаётган нефть талабга нисбатан шунчалик юқорики, тез орада катта муаммо туғилади  — компаниялар энди қандай қилиб кўпроқ даромад олиш ҳақида эмас, балки қазиб олган нефтларини қаерда сақлаш ҳақида бош қотира бошлашади», — деди «JBC Energy» таҳлилчиси.

Шу компания ҳисоблашича, апрель ойи охиригача олти миллион баррель нефтни сақлаш учун жой етмай қолади. Кейин бу рақам яна бир миллионга ошиши мумкин.

Диққатни тортадиган бир жиҳат: талаб озайиб боришининг акси ўлароқ, «қора олтин» қазиб олувчи мамлакатлар янада кўпроқ нефтни замин бағридан тортиб олишга зўр беришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг