Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАТОнинг Россияга қарши асосий қуроли

НАТОнинг Россияга қарши асосий қуроли

«F-35» қирувчи самолёти.

Фото: АҚШ мудофаа вазирлиги

RAND стратегик таҳлил маркази ўз ҳисоботида Европада уруш алангаланган тақдирда Россияга қарши қўйиш мумкин бўлган «ягона самолёт» номини келтирди.

«Россия билан интенсив низо шароитида НАТОнинг имкониятлари 2020-йилларда бешинчи авлод «F-35» қирувчи самолётлари пайдо бўлиши билан яхшиланади», — деб ёзган муаллифлар.

Таҳлилчиларга кўра, жанговор ҳаракатга киришган «F-35» Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини  ёриб ўтиб, низонинг дастлабки соатларида салмоқли роль ўйнай олади. Ушбу қирувчи самолётларни олиш учун шартнома тузган альянс мамлакатлари келгусида ҳамкорликда ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун ўз ҳаво кучларини такомиллаштириши зарур, дейишмоқда RAND таҳлилчилари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг