Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазири халқидан кечирим сўради — Жанубий Корея

Мудофаа вазири халқидан кечирим сўради — Жанубий Корея

Фото: DW

Жанубий Корея мудофаа вазири Ли Чжон Соп Шимолий Кореянинг чегарани бузиб кирган учувчисиз бошқариладиган учоқларини уриб тушириш муваффақиятсизликка учрагани учун мамлакат фуқароларидан кечирим сўради.

26 декабр куни бешта бундай қурилма Жанубий Корея ҳаво кенгликларига сездирмасдан учиб ўтган. Уларнинг биттаси деярли пойтахт Сеулгача етиб борган.

Шимолий Корея дронларининг қаноти кенглиги икки метргача бўлган. Уларни уриб тушириш учун жанубликлар қирувчи самолётлар, вертолётлар ва бошқа воситаларни ишга солишди. Беш соат давом этган ҳарбий амалиёт чоғида дронларга қарата 20 миллиметрли қуроллардан 100 га яқин ўқ узилган, бироқ нишон урилмаган.

Корея Республикаси дронларга қарши самаралироқ курашиш учун 2027 йилгача тўртта лойиҳага 441 млн доллар ажратишни мўлжаллаяпти. Радарлар ва лазер қуроллар сифатини яхшилаш кераклиги айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг