Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада болалар эскалатордан йиқилиб тушишди (видео)

Москвада болалар эскалатордан йиқилиб тушишди (видео)

Фото: «Msk-news.net»

Москванинг «Мегаполис» савдо марказидаги эскалатордан иккита бола йиқилиб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Ҳодиса 17 октябрь куни қизча опаси ҳамроҳлигида болалар аравачаси билан эскалаторда пастга тушаётганда содир бўлди. Кутилмаганда қиз ва аравачадаги гўдак эскалатор зиналари бўйлаб пастга думалаб кетган. Ушбу ҳодиса кузатув камераларига муҳрланган.

Расмийларнинг маълум қилишича, қизча ҳам, аравачадаги гўдак ҳам тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаган. Воқеадан сўнг улар оиласи билан бирга уйларига қайтишган. Айрим манбаларга кўра, воқеадан сўнг 2013 ҳамда 2018 йилларда туғилган болалар тиббиёт марказига етказилган. Улардан бири ҳалиям шифохонада даволанмоқда.

Лекин прокуратура билан тергов қўмитаси буни шундайлигича қолдириш ниятида эмас. Москва прокуратураси матбуот хизмати бошлиғи Людмила Нефедованинг айтишича, бу ўринда ота-онанинг хатти-ҳаракатига баҳо берилади. Шу билан бирга, савдо марказида кўрсатилаётган хизматларнинг аҳоли ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлиги ҳамда вояга етмаганлар тўғрисидаги федерал қонунчилик талабларига мувофиқлиги текширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг