Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада 79 қаватли осмонўпар бино фойдаланишга топширилди

Москвада 79 қаватли осмонўпар бино фойдаланишга топширилди

Фото: RBC

«REGNUM» хабарига кўра, Москва-Ситида (Россия, Москва) маъмурий-ишбилармонлик мажмуаси —«Neva Towers»нинг 79 қаватли биноси фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда бугун, 22 ноябрь куни Мосгосстройнадзор раиси Олег Антосенко журналистларга маълум қилган.

Айтилишича, бу осмонўпар мажмуанинг биринчи навбати, мажмуага яна бир минора қўшилади. «Neva Towers»да офислар ва тураржойлар, 2040 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ бўлади.

Фото: RBC

Иккинчи минора 68 қаватли бўлиб, унинг қурилишини 2020 йилнинг охиригача ниҳоялашмоқчи.

Фото: RBC

Маълумот учун: «Neva Towers» (биринчи номи — «Renaissance Moscow Towers») ўрнида аввалига баландиги 612 метрли «Россия» минорасини қуришмоқчи бўлган, бироқ молиявий инқироз ва сармоявий муаммолар сабабли қурилиш бекор қилинган.

Қурилиш майдонининг тенг ярмига эгалик ҳуқуқи 2014 йили «Renaissance Construction» (Туркия) компанияси ихтиёрига ўтган.

Умумий майдони 2,41 гектарга тенг участкада компания иккита минорадан иборат мажмуани барпо этмоқда: биринчиси (қуриб битказилгани)нинг баландлиги 345 метр ва 79 қаватли, иккинчисининг баландлиги 297 метр ва 65 қаватдан иборат бўлади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг