Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллиардер: «Трампдан қутулиш учун ҳамма пулимни сарфлайман!»

Миллиардер: «Трампдан қутулиш учун ҳамма пулимни сарфлайман!»

Фото: «Axios.com»

«РИА Новости»нинг ёзишича, АҚШ президентлигига номзод миллиардер Майкл Блумберг америка етакчиси Дональд Трампдан қутулиш учун ҳамма пулини сарфлашини маълум қилди.

Forbes.com: Майкл Блумберг дунё бойлари рейтингида ўзининг 58,4 млрд АҚШ доллари билан 9-ўринни эгаллаган.

 «Асосий мақсадим — Дональд Трампдан қутулиш. Трампдан халос бўлиш учун ҳамма пулимни сарфлайман... Нимани хоҳлаяпсиз, кўп пул сарфлашимни ёки кам?» — дейди Блумберг «Рейтер» агентлигига берган интервьюсида.

Блумберг ноябрда сайловолди пойгасига қўшилди ва, ОАВнинг хабарига кўра, телевизион рекламага қарийб 200 миллион доллар сарфлади. Блумберг Трампнинг фаол рақибларидан бири ҳисобланади ва сайловда уни енгишини ваъда бермоқда. Бироқ демократлардан ягона номзодини кўрсатиш учун, биринчи навбатда, партия ичидаги сайловда (праймериз) овоз берувчилар, кейин эса июлда партия кенгаши вакилларининг аксарияти қўллаб-қувватлаши зарур. Ҳозир бу масалада Блумберг партиядошлари орасида бешинчи ўринда бормоқда. Бу борада етакчи Жо Байдендан қарийб 20 фоиз орқада қолмоқда.

АҚШ президентлигига сайловлар 2020 йил 3 ноябрда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг