Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мени ўлдирмайдиган ҳамма нарса мени кучли қилади» — Ницше ҳақ экан

«Мени ўлдирмайдиган ҳамма нарса мени кучли қилади» — Ницше ҳақ экан

Фото: FB

Олимлар буюк немис файласуфи Ницшенинг «Мени ўлдирмайдиган ҳамма нарса мени кучли қилади» деган ҳикмати устида тадқиқот ўтказишди.

Бунинг учун 90-йилларда Миллий соғлиқни сақлаш институтларига грант олиш учун ариза топширган ёш мутахассисларнинг кейинги тақдирига қизиқиб кўришди. Аниқлик киритилишича, ўшанда грантлар энг кўп балл тўплаганларга берилган.

Тадқиқотчилар олимларни икки гуруҳга ажратишди: биринчиси — ўтиш балини тўплаб грант олганлар, иккинчиси — грантга илинишига озгина балл етмай қолганлар.

«Тенг кучга эга мутахассисларни ўзаро солиштириш учун ҳам шундай танлов қилинди», — тушунтирилади тадқиқот муаллифлари томонидан.

Кейин уларнинг грантга ҳужжат топшириб бўлгандан кейинги даврда чиқарган илмий ишлари ўрганилди: уларнинг сони, қанча иқтибос келтирилган ва ҳоказо.

Маълум бўлдики, грантсиз қолган олимлар кейинги беш йил давомида омадли (грантли) ҳамкасбларига қараганда илмий ишларни камроқ қилишган. Лекин... ана ундан кейинги даврда грант олмаган олимларнинг илмий ишлари сони ҳам, сифати ҳам кескин ошиб кетган.

Якуний хулоса: ҳақиқий даҳоларга ва мақсадидан толмайдиган инсонларга омадсизликлар фойда келтиради. Хуллас, буюк Ницше яна бир бор ҳақ!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг