Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марсда қурилиши кутилаётган илк шаҳар лойиҳаси тақдим этилди (фото)

Марсда қурилиши кутилаётган илк шаҳар лойиҳаси тақдим этилди (фото)

Фото:«Abibo»

Турли мамлакатлар мутахассисларини ўз ичига олган Abibo архитектура студияси Марсда қурилиши мумкин бўлган шаҳар учун лойиҳа ишлаб чиқди. Архитектура қурилиш тасвирлари Abiboнинг Инстаграмдаги саҳифасида жойлаштирилган.

Шаҳар қадимги Хитой маъбудаси шарафига Нюва деб номланган. Архитекторлар ва дизайнерлар Марсни узоқ вақт давомида ўрганиб келган мутахассисларнинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқдилар. Студия асосчиси Альфредо Муньоснинг айтишича, Нюва тоғ ёнбағрида жойлашган бўлади ва аҳолини нурланиш ва кам учрайдиган атмосфера таъсиридан ҳимоя қилиш учун барча иншоотлар гумбаз шаклида ёпилган бўлади. Кислородни келажакда сайёрада ўтқазилиши режалаштирилган дарахтлар, энергияни эса қуёш батареялари томонидан ишлаб чиқарилади.

Фото:«Abibo»
Фото:«Abibo»

Шунингдек, Нювада 250 минг киши яшаш имкониятига эга бўлади. Шаҳар бутунлай Марсда топилган материаллардан қурилиши режалаштирилган. Шаҳар қурилиши 2054 йилда бошланиши кутилмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, 2100 йилгача Марсга биринчи кўчиб келганлар яшаш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск Марсга биринчи одам 2026 йилга қадар қўндиришини кутаётгани ҳақида айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг