Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексика президенти 218 миллион долларлик самолётидан воз кечди

Мексика президенти 218 миллион долларлик самолётидан воз кечди

Фото: «Argumenti.ru»

Мексика ҳукумати мамлакат президентининг самолётини лотереяга қўймоқда. Мамлакат раҳбарининг ўзи бу самолётдан фойдаланмаслигини маълум қилган. «Boeing 787» мамлакатнинг илгариги раҳбарияти томонидан 218 миллион долларга харид қилнганди.

Президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор бу самолётни сотиш, ижарага бериб юбориш ёки лотереяга қўйиш лозимлигини таъкидлаганди. Президентнинг ўзи тижорий рейслар хизматидан фойдаланмоқда. Хорижга ҳозирча учгани йўқ.

Самолётга харидорлар тезда топилди. Бироқ белгиланган маблағ — 130 миллион долларни ҳеч ким бера олмади. Ушбу «Боинг» ҳозир АҚШда турибди.

Энди самолётга етадиган маблағни тўплаш учун ҳукумат бир неча миллионта лотерея чиптаси чиқармоқчи. Самолёт энг омадли чипта соҳибига топширилади. Бонуси сифатида самолётга бепул техник хизмат кўрсатиш таклиф этилмоқда.

Президент ўз самолётидан тушган маблағларни мамлакат тиббиёт тизимини жиҳозлашга ишлатмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг