Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди

Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди

Фото: «English.alarabiya.net»

Нью-Деҳлида полиция маймунларга ўткинчи йўловчилардан нарса ўғирлашни ўргатаётган икки кишини ҳибсга олди. Велорикшада ўғирликка дуч келган маҳаллий адвокат фирибгарларга қарши ариза ёзган, дея хабар бермоқда Аl Аrabiya.

Таъкидланишича, ҳуқуқшунос компаниялардан биридан рикшада кетаётганда жониворлар қандай қилиб чўнтагидан олти минг рупиясини ўғирлаганини пайқаб қолган. Сўнгра маймунлар билан бирга эркаклар қочиб кетишаётганини кўриб қолган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари улардан иккитасини автобус бекатида қўлга олишга муваффақ бўлишди. Учинчи жиноятчи қочишга улгурди. Шундан сўнг маймунлар ҳайвонларни қутқариш марказига юборилди.

Полиция бундай тўдаларни мамлакатдаги бошқа ўғирлик ҳолатлари билан боғлайди. Масалан, ўтган йили мамлакат шимолидаги Мератх шаҳрида жиноятчилар тиббиёт ходимига ҳужум қилиб, коронавирус аниқланган беморларнинг қон намуналарини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг