Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лукашенко конституцияни ўзгартиришни таклиф қилди

Лукашенко конституцияни ўзгартиришни таклиф қилди

Фото: «Deutsche Welle»

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз сайловолди дастурига яқин беш йилда мамлакат конституциясини ўзгартириш бўйича референдум ўтказишни киритди, дейилади ТАСС хабарида.

«Беларусимиз ўзгариши давомида биз ҳам ўзгардик. Мамлакат тақдирига масъулиятни беларуслар ўз гарданига олиши аён ва бу масъулият даражасини халқнинг ўзи белгилайди. Бироқ қонун бўйича. Кўча ва майдонларда эмас, ҳуқуқий муносабатлар орқали. Конституциядан бошлаймиз», — дейилади Лукашенконинг дастурида.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни президентлик сайловлари ўтказилади. Муддатидан аввал овоз бериш сешанбадан бошланиб, 8 августгача давом этади.

Амалдаги давлат раҳбаридан ташқари, Беларусдаги энг юқори лавозим учун курашда «Ҳақиқатни сўзла» жамоатчилик ҳаракати ҳамраҳбари Андрей Дмитриев, мамлакат парламенти қуйи палатаси собиқ депутати Анна Канопацкая, «Белорусская социал-демократическая Грамада» партияси раиси Сергей Черечень ҳамда Светлана Тихановскаялар қатнашмоқда.

Белгазпромбанк бошқаруви собиқ раиси (айни пайтда ҳибсда) Виктор Бабарико ва Юқори технологиялар парки раҳбари Валерий Цепкало номзодлар рўйхатига киритилмаган.

Умуман, бу сафарги сайловлар Беларусда анча қайноқ ўтиши кутилмоқда. Мамлакат жиддий синовлар арафасида. Кузатишда давом этамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг