Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондонда доктор билан ҳамшира шифохонада тўй қилишди

Лондонда доктор билан ҳамшира шифохонада тўй қилишди

Фото: «1zoom.ru»

Лондондаги шифохона тиббиёт ходимлари COVID-19 пандемиясига қарамай, турмуш қуришди. Бу ҳақда маҳаллий «MyLondon» портали хабар берди.

Коронавирусга чалинган беморларни даволаётган 34 ёшли шифокор Жанн Типпинг ва 30 ёшли ҳамшира Анналан Наваратнам шифохонада жойлашган ибодатхонада тўй қилишди. Гувоҳлардан бири келин-куёвнинг қариндошлари ва дўстлари тўйни онлайн тартибда томоша қилишлари учун маросимни суратга олди.

Типпинг ва Наваратнам мамлакатдаги вазият туфайли августга режалаштирилган тўйини бошқа кунга кўчиришга қарор қилишди. Бироқ маросимни янада кейинроққа қолдириш ўрнига улар эртароқ турмуш қуришга аҳд қилишди. «Яқинларимиз экран орқали томоша қилишга мажбур бўлишса-да, касал бўлиб қолмасдан тўйни эртароқ ўтказишни ният қилдик», — деди келин.

Ҳамшира Наваратнамнинг айтишича, руҳонийлар маросимни ўтказишга зўрға рухсат олишган. Келин-куёв икки ҳафта тўйга тайёргарлик кўришган.

«Тўй санасини билганимизда ҳали келин кўйлак ҳам, никоҳ узуги ҳам йўқ эди. Тезроқ ҳаракат қилишимизга тўғри келди», — деди ҳамшира. Натижада тўй самимий ва байрамона руҳда ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг