Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус туфайли машҳур фильмни суратга олиш ишлари тўхтатилди

Коронавирус туфайли машҳур фильмни суратга олиш ишлари тўхтатилди

Фото: «1zoom.ru»

«Уддалаб бўлмас топшириқ» фильмининг еттинчи қисмини суратга олиш ишлари Италияда коронавирус тарқалиши туфайли тўхтатилди, дея хабар берди «РИА Новости».

Суратга олиш ишлари Венецияда олиб борилиши режалаштирилганди. Италияда қарийб 200 дан зиёд коронавирус ҳолати қайд этилди. Аҳолиси 50 мингдан зиёд бир қанча шаҳарлар карантинда. Венециянинг ўзида карантин йўқ, бироқ шаҳар ҳукумати оммавий йиғилиш ва тадбирларни ўтказишни тақиқлаб қўйди.

«Paramount» кинокомпаниясининг маълум қилишича, кино суратга олишни тўхтатиш қарори «актёрлар ва суратга олувчилар гуруҳи хавфсизлиги учун» эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган.

«Уддалаб бўлмас топшириқ» жангари фильмининг олтита бўлими аллақачон экран юзини кўрган. Бош ролни жаҳонга машҳур актёр Том Круз ижро этган. Фильмнинг олдинги бўлимлари қарийб 3,5 миллиард доллар даромад келтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг