Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кечиринглар»: Канадалик депутат онлайн йиғилишда яланғоч ҳолда «қатнашди»

«Кечиринглар»: Канадалик депутат онлайн йиғилишда яланғоч ҳолда «қатнашди»

Фото: «Ria.ru»

Канадалик депутат, Квебек провинцияси Понтьяк муниципалитети вакили Уильям Aмос Жамоалар палатасининг онлайн йиғилиши пайтида яланғоч ҳолда пайдо бўлди.

Кадрларда Aмос Канада ва Квебек байроқлари орасида туриб, мобиль телефони орқасига яширинган.

Кейинчалик депутат электрон почта орқали «нохуш хатоси» учун ҳамкасбларидан узр сўради.

«Жамоалар палатасидаги ҳамкасбларимдан чин дилдан узр сўрайман. Югуришдан кейин иш костюмимни алмаштираётганимда видеотрансляция тасодифан ёқилди. Бу бошқа такрорланмайди», — деб ёзган у.

Ҳамкасблари парламент вакилини камера ва компьютер микрофони ёнида ҳушёр бўлишга чақиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг