Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Францияда овоз бериш якунланди: Макрон ютгани айтилмоқда...

Францияда овоз бериш якунланди: Макрон ютгани айтилмоқда...

Францияда бугун, 24 апрель куни президентлик сайловининг иккинчи тури ўтказилди.

Энг охири Париж, Лион, Бордо, Страсбург, Ницца ва Марселдаги сайлов участкалари ёпилгани айтилмоқда. Париж аҳолиси овоз бериш натижаларини билиш учун Марс майдонида йиғилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, катта эҳтимол билан, 57,6 фоиз овоз билан Эммануэл Макрон президентликка қайта сайланган. Бу ҳақда Elabe институтига асосланиб BFMTV хабар берди. Марин Ле Пен эса 42,4 фоиз овоз олгани айтилмоқда.

Якуний натижаларни кутамиз.

Тўлдирилган хабар: ОАВ хабарларига кўра, Ле Пен Макронга қўнғироқ қилиб, Франция президентлиги учун сайловда ўз мағлубиятини тан олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг