Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ Қозоғистонда тарқалган номаълум касалликни «коронавируснинг янги формаси» деб атади

ЖССТ Қозоғистонда тарқалган номаълум касалликни «коронавируснинг янги формаси» деб атади

Фото:«Tengrinews»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қозоғистонда тарқалаётган номаълум пневмонияни «коронавируснинг янги формаси» дея атади. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берган.

«Қозоғистонда тарқалган номаълум пневмония коронавируснинг янги формаси бўлиши мумкин, унга нотўғри ташхис қўйилган. COVID-19 нинг мамлакатда авжига чиқаётгани бу версияни тасдиқлайди», - деган ЖССТ расмийси Майкл Райан Женевадаги брифингда.

Айди дамда ЖССТ Қозоғистон ҳукумати билан пневмонияга чалинганларнинг рентген суратларини ўрганиш бўйича ишламоқда. Уларнинг янги пневмонияга алоқаси текширилмоқда.

Шу куни ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида президент Тўқаев пневмония билан боғлиқ вазиятни фавқулодда ҳолат деб тан олиш зарурлигини айтган.

9 июль куни Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси мамлакатда янги касаллик тарқаётгани сабаб огоҳлантириш билан чиққан, Қозоғистон томони эса буни рад этганди.

Хитой элчихонасига кўра, мазкур уч вилоятда 500 га яқин маҳаллий аҳоли зотилжамнинг номаълум турига чалинган, улардан 30 нафарининг аҳволи ўта оғир. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги зотилжамнинг номаълум кўриниши ҳақидаги хабарни рад этган. Бу борадаги хабарларни ҳақиқатдан йироқ деб атаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг