Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда нохуш рекорд қайд этилди

Италияда нохуш рекорд қайд этилди

Фото: «РИА Новости»

Италияда бир кеча-кундузда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди — 26 831, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Тунов куни 24 991 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олинганди.

Бугун, яъни 29 октябрь куни Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, эпидемия бошлангандан буён Апеннин ярим оролида жами 616 595 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Мамлакатда инфекция қурбонлари 217 нафарга кўпайиб, уларнинг умумий сони 38 мингдан ошиб кетди ва 38 122 нафар беморни ташкил этмоқда. Бир кун олдин 205 киши ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинганди.

Италияда коронавирусдан тузалганлар сони 3416 нафарга кўпайиб, уларнинг умумий сони 279 282 кишига етди. 115 киши реанимацияга тушиб, у ерда даволанаётганлар умумий сони 1651 нафарга етган. Шифохонага тушганлар жами 15 минг нафардан ошиб кетган (+983 бемор).

Эпидемия бошлангандан бери бир кеча-кундузда ўтказилган тестлар сони илк бор 200 мингдан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг