Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазо секторидаги шифохоналарни танловсиз бомбалаган — Гарвард университети

Исроил Ғазо секторидаги шифохоналарни танловсиз бомбалаган — Гарвард университети

Фото: Fatima Shbair/AP

Исроил Ғазо секторидаги шифохоналар ва бошқа фуқаролик объектларига танловсиз бомба ёғдиргани Гарвард университети олимлари томонидан исботланди. Тадқиқот PLOS Global Public Health журналида эълон қилинди.

Ғазо секторидаги шифохоналар харитаси Исроил армияси авиазарбалари ҳақида эълон қилинган маълумотлар билан солиштириб чиқилди. Бунинг учун сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлардан фойдаланилди.

М-84 бомбалари изларини таҳлил қилган олимлар улар 2023 йилнинг 7 октябридан 17 ноябрига қадар шифохоналар яқинида пайдо бўлганига эътибор қаратишди.

«Бомба чуқурлари шифохоналар ҳудуди яқинида топилган, бу эса халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳимояси остидаги шифохона инфратузилмалари танловсиз бомбаланганини кўрсатмоқда», — дейилади тадқиқотда.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, Исроил армияси мунтазам бомба ёғдириши оқибатида 2023 йилнинг 14 октябридаёқ Ғазо секторидаги барча шифохоналар тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг