Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испания шаҳрида бепул уй-жой таклиф этишди

Испания шаҳрида бепул уй-жой таклиф этишди

Фото: «Lenta.ru»

Испаниянинг Теруэль вилояти Гриегос шаҳри бепул уйлар ва иш жойларини таклиф қилди. Шу тариқа ҳукумат болали ёш оилаларни жалб қилиш ҳамда маҳаллий мактабни ёпилишидан қутқариб қолишни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда «The Olive Press» нашри.

Шаҳар ҳокимияти 2021 йил июнь ойида «Бўш Испания» номли лойиҳани бошлади. У оилаларга турар жой учун уч ойлик ижара ҳақини тўлаб беришни таклиф қилди. Келгусида янги кўчиб келганлар ҳар ой уй учун 225 евро тўлайди. Ҳар бир бола учун ушбу қийматдан 50 евро ушлаб қолинади. Ишга жойлашиш борасида муҳожирларга масофадан ишлаш ёки маҳаллий Paladar de Aragon ресторанида иш таклиф қилишди.

Ушбу ташаббус шаҳар мэри ўринбосари Эрнесто Агустига тегишли. У аҳолининг кириб келиши шаҳарда депопуляция муаммосини ҳал қилишни ҳамда ўқувчиларнинг пайдо бўлиши мактабни иш билан таъминлашини режалаштирмоқда. Таълим жараёнини давом эттириш учун муассасага камида 11 ўқувчи қатнаши талаб этилади.

Гриегосда 138 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган, улардан 9 нафари мактаб ёшидаги болалардир. Ҳукуматга кўчиб ўтиш тўғрисида 3000 га яқин ариза келиб тушган. Aгустининг сўзларига кўра, хоҳловчилар бутун Испаниядан, шунингдек Лотин Aмерикаси, Хорватия ва Руминиядан ёзишмоқда. Aйни пайтда маҳаллий кенгаш кўчиб ўтишга рухсат бериладиган оилалар рўйхатини тузиш билан машғул.

2021 йил май ойида Испания «Сиз ўз уйингизга муносибсиз» (Te mereces tu propia casa) деб номланган уй-жойларни кенг миқёсда сотишни эълон қилди. Aрзонроқ объектларнинг аксарияти Валенсия, Мурcия ва Aндалусияда жойлашган. Ҳаммаси бўлиб 1,2 мингга яқин уй 70 минг еврогача нархга сотилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг