Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск йил бошидан буён 100 миллиард доллардан зиёд пул йўқотди

Илон Маск йил бошидан буён 100 миллиард доллардан зиёд пул йўқотди

Сайёрадаги энг бой одам, Space X асосчиси, Тesla ва Тwitter эгаси Илон Маскнинг бойлиги 2022 йил бошидан буён 100 миллиард доллардан кўпроққа камайди.

Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатди.

Маск йил бошидан буён 100,5 миллиард доллар йўқотди, бу миллиардерлар индексидаги энг кескин пасайишдир. Биргина 21 ноябр куни Маск 8,6 миллиард доллар йўқотган.

Бу Tesla акцияларининг сўнгги икки йил ичида энг кучли пасайишига сабаб бўлган.

Шунга қарамай, Bloomberg маълумотларига кўра тадбиркор 170 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой одамлигича қолмоқда. Рейтингда иккинчи ўринни француз бизнесмени Бернард Aрно эгаллаб турибди, унинг ихтиёрида 157 миллиард доллар бор.

Октябр ойининг иккинчи ярмида Aмериканинг Forbes журнали Илон Маск 2021 йил ноябр ойи бошидан буён бойлигининг 35 фоизини йўқотганини, ўша пайт унинг ихтиёрида 320,3 миллиард доллар бўлганини ёзган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг