Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳозир мавриди эмас»: Зеленский бош вазир истеъфосини қабул қилмади

«Ҳозир мавриди эмас»: Зеленский бош вазир истеъфосини қабул қилмади

Фото: «Regnum» АА

Украина президенти Владимир Зеленский бош вазир Алексей Гончарукнинг истеъфосини қабул қилмади. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати хабар берди.


Мавзуга оид: Россия ортидан Украинада ҳам бош вазир истеъфога чиқмоқда — сабаби мана шу аудиода


Таъкидланишича, Зеленский Гончарукни қабул қилиб, «ҳозир мамлакатни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан парчалашнинг мавриди эмаслигини» таъкидлаган.

Шунинг баробарида, хабарга кўра, президент ҳукумат олдига «кечиктириб бўлмас» вазифаларни қўйган ва ҳукумат таркибида ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли йўқ эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.

«Учрашувда вазирлар маҳкамаси ишини оптималлаштириш, вазирлар ва давлат компаниялари раҳбарларига адолатли маош тўлаш, ўз вазифаларини уддалай олмаган вазирликлар раҳбарларини ишдан четлатиш, парламент билан мулоқотни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг