Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳизбуллоҳ» янги раҳбари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

«Ҳизбуллоҳ» янги раҳбари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди

«Ҳизбуллоҳ» баёнотига кўра, Наим Қосим Ливан гуруҳнинг янги бош котиби этиб сайланган.

Гуруҳни 1992 йилдан бери бошқарган Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эди.

Наим Қосим янги лавозимга сайланишидан олдин ҳаракат Бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаган. Гуруҳ ўз баёнотида ўз мақсадларига эришиш йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга ва «ғалабага эришилгунга қадар қаршилик алангаси ёрқин ва байроғини кўтариб туришга» ваъда берди.

1992 йилдан бери Ҳизбуллоҳга раҳбарлик қилган Ҳасан Насруллоҳ Исроилнинг Байрутдаги ерости қароргоҳига уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, у жойлашган ҳудудга яҳудий давлати кучлари 73 тонна бомба ташлаган. 

«Ҳизбуллоҳ»нинг Насруллоҳдан кейинги янги раҳбари Ҳошим Сафи ад-Дин октябр ойи бошида Ливан пойтахти Байрутга Исроил берган зарбалар оқибатида ҳалок бўлганди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг