Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда 3 йиллик қамоқдан сўнг Покистоннинг «жосус» каптари озод қилинди

Ҳиндистонда 3 йиллик қамоқдан сўнг Покистоннинг «жосус» каптари озод қилинди

Фото: «Pixabay.com»

Ҳиндистон полицияси жосусликда гумон қилинган Покистон каптарини қамоқдан озод қилди. Қуш икки мамлакат ўртасидаги мунозарали чегара устида парвоз қилганда Ҳиндистон буни кузатишга уриниш сифатида баҳолаган, деб ёзади «Toronto Sun».

Патли жониворни текшириш вақтида полиция ҳеч қандай шубҳали ҳолатни топмади. Таъкидланишича, каптар покистонлик балиқчига тегишли бўлган. Бироқ уни қайси томонга учириб юборишгани ва эгасига қайтиб борган-бормагани номаълум.

«Бу оддийгина беозор қуш», — деди каптарнинг эгаси Ҳабибулла. У ҳиндистонликлардан қушни полицияга бериб юбормасдан, унга қайтариб беришларини сўради.

Каптарнинг оёғига ёзилган рақам маҳаллий аҳолини қўрқитиб юборган. Улар мунозарали ҳудудда жангарилар учун мўлжалланган махфий код бўлса керак, деб ўйлашган. Ҳабибулланинг таъкидлашича, каптар қушлар пойгасида иштирок этган бўлиб, оёғидаги рақамлар эгасининг телефон рақами ҳисобланади.

Таъкидланишича, қушлар пойгаси чегараолди қишлоқларида жуда оммалашган. Вақти-вақти билан каптарлар у ёки бу давлат томонида йўқолиб қолишади.

Каптар 2016 йил октябрда қўлга олинган. Хабарларга кўра, унинг панжасида «Лашкари-Тайиба» гуруҳи аъзолари ёзган таҳдидли мактуб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг