Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон ШҲТ онлайн-конференциясини нега тарк этди?

Ҳиндистон ШҲТ онлайн-конференциясини нега тарк этди?

Фото: «Mk.ru»

Ҳиндистоннинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Анжит Довал ҳамда ушбу мамлакат делегацияси 15 сентябрь куни Россия ташаббуси билан ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) онлайн-конференциясини тарк этди. Ҳиндларнинг норозилигига Покистон вакили ўз чиқишида фон сифатида ишлатган Покистон харитаси сабаб бўлган: унга Ҳиндистон билан баҳсли ҳудудлар киритилган.

Ҳиндистонликлар ушбу ҳолатни мезбон томоннинг тавсияларини ва учрашув қоидаларини қўпол равишда бузиш деб ҳисоблашган ва учрашув ташкилотчиси билан келишилган ҳолда, конференцияни тарк этиш орқали ўз норозиликларини ифодалашган.

Покистон бош вазири Имрон Хон август ойида мамлакатнинг янги сиёсий харитаси тасдиқланганини маълум қилганди. Харитага Кашмир ҳудуди тўлиқ, хусусан, Ҳиндистон назорати остидаги қисми ҳамда бошқа баҳсли ҳудудлар ҳам киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг