Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грециялик аёл эрининг қолдиқларини аэропорт юкхонасига топширди

Грециялик аёл эрининг қолдиқларини аэропорт юкхонасига топширди

Фото: «Aviav.ru»

Германиянинг Мюнхен аэропорти ходимлари Грециядан учиб келган йўловчилардан бирининг багажида эркак суякларини топишди. Бу ҳақда 4 август куни Германия полицияси баёнотига таяниб «Bild» нашри хабар берган.

Аниқланишича, 74 ёшли аёл 2008 йил Салоники шаҳри яқинида дафн этилган марҳум эрининг қолдиқларини Грециядан Арманистонга олиб ўтишга уринган. Ичида суяклар бўлган қутининг эгасини текшириш учун тиббиёт ходими, прокурор ва чегара назорати ходими таклиф этилган.

Аёлнинг айтишича, унинг эри асли арманистонлик бўлган, фақат улар Грецияда яшашган. Энди рафиқаси билан қизи унинг қолдиқларини олиб кетишга қарор қилишган, дея аниқлик киритади «Звезда» телеканали. Аёл эрининг суякларини Мюнхен ва Киев транзити орқали олиб кетмоқчи бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари одам қолдиқларини ташиш қонунга зид эмас, деган хулосага келишди. Шу боис аёл ва унинг 52 ёшли қизига Украинага парвозини давом эттиришга рухсат беришди. Одам қолдиқларини яна юкхонага топширишди, дея таъкидлайди «360» телеканали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг