Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Горбачёвнинг ҳолидан қариндошлари хабар олмай қўйган

Горбачёвнинг ҳолидан қариндошлари хабар олмай қўйган

Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг ҳолидан қариндошлари хабар олмай қўйган. Виталий Манскийнинг «Горбачёв» ҳужжатли фильми премьерасидан кейин «Московский комсомолец» газетаси шундай хулосага келди.

Ҳужжатли фильмда собиқ президент набиралари энди уни кўришга келишмаётганини айтган. Унинг ўзи ўрнидан аранг қўзғалади ва махсус мослама ёрдамида ҳаракат қилади.

Таъкидланишича, Горбачёв Москва яқинидаги унга умрбод берилган хизмат уйида яшайди. Бино баланд панжара билан ўралган ва хавфсизлик камералари ўрнатилган.

Собиқ президент яқин вақтга қадар дунё бўйлаб маърузалар ўқиб пул ишлаб топган. Сиёсатчининг нутқи учун энг катта гонорар 400 минг доллар бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг