Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кампирнинг жавонида чанг босиб ётган эски гулдон 10 миллион долларга баҳоланди

Кампирнинг жавонида чанг босиб ётган эски гулдон 10 миллион долларга баҳоланди

Фото: «dailymail.co.uk»

Нидерландиялик мутахассис қишлоқда яшайдиган кампирнинг жавонида XVIII асрда Хитойда ясалган чинни гулдон борлигини аниқлади. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

Марказий Европанинг олис қишлоқларидан бирида яшайдиган кампир 60 йилдан бери жавонида чанг босиб ётган эски гулдонни баҳолаш учун санъат бўйича маслаҳатчи Йохан Бош ван Розентални уйига таклиф қилди. Мутахассис бу гулдон Хитойнинг цин сулоласи императорига тегишли бўлганлигини, кейинчалик Шарқ кулолчилик буюмлари коллекционери Гарри Гарднерда сақланганлигини дарров тушунди. Фақат ҳаммаёқда мушуклар югуриб юрган қишлоқ уйида бу даражада яхши сақланганидан, тўғриси, ҳайрон қолди.

Ван Розенталь «Sotheby's» кимошди савдоси уйининг Осиёдаги вакили Николас Чоу билан боғланди. У топилмага шу даражада қизиқиб қолганидан гулдонни кўриш учун шахсан ўзи Европага учиб келди. Эксперт гулдонни кўздан кечиргач, унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилди ва уни 9-11,6 миллион доллар баҳолади.

Санъат бўйича маслаҳатчи гулдон 1742 йилда ясалганини аниқлашга муваффақ бўлди. У шаҳарда сақланган: фақат император ва сарой аҳлигина унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишган. Кейинчалик гулдон бир неча марта аукционларда сотувга қўйилган. Яқин вақтларгача йўқолган деб ҳисобланарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг