Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда битта сигир тўртта бузоқ туғди

Германияда битта сигир тўртта бузоқ туғди

Фото: BILD

Сигирлар одатда битта, камдан-кам ҳолларда иккитадан болалайди. Учта бузоқ туғилиши эҳтимоли — 7000:1. Германия шимолидаги Шёнкирхен шаҳарчаси (Шлезвиг-Ҳолштейн ери) яқинида жойлашган фермадаги Астрологиня лақабли сигир эса нақ тўртта бузоқ туғди.

Айтилишича, тўртта бузоқ туғилиши 11 миллионта ҳолатда 1 марта юз беради. Шунда ҳам сигир ёки бузоқлар нобуд бўлиши мумкин, бироқ ушбу ҳолатда ҳаммаси жойида — сигир ва бузоқлари соппа-соғ.

Фермер Кристиан Шлютер бузоқчаларга Эдвард, Юджин, Элизабет ва Эйлин дея ном қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг