Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия экс-президентининг ўғлини клиникада маъруза ўқиётганда ўлдиришди

Германия экс-президентининг ўғлини клиникада маъруза ўқиётганда ўлдиришди

Фото: «РИА Новости»

1984 йилдан 1994 йилгача Германия президенти бўлган Рихард фон Вайцзеккернинг ўғли, шифокор Фриц фон Вайцзеккер сешанба куни Берлиндаги «Schlosspark-Klinik» клиникасида маъруза вақтида пичоқдан олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «RBB» телерадиокомпанияси.

Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса Берлин ғарбида жойлашган Шарлоттенбургдаги клиникада маҳаллий вақт билан тахминан соат 18:50 да содир бўлган. Лекцияда қатнашаётган кишилардан бири жиноятчига тўсқинлик қилишга уринган ва оғир жароҳатлар билан шифохонага тушган.

Полиция клиника ҳудудида гумондор шахсни қўлга олган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, Фриц фон Вайцзеккер 2005 йилдан «Schlosspark-Klinik» бош шифокори ҳисобланади. Сешанба куни жигар муаммоларига бағишлаб маъруза қилаётган бўлган. 2015 йилда вафот этган Германия экс-президентининг ўғли 59 ёшда эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг