Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Газонимни топтаманг!»: уй эгаси бош вазир ва журналистларни ўз еридан ҳайдаб чиқарди (видео)

«Газонимни топтаманг!»: уй эгаси бош вазир ва журналистларни ўз еридан ҳайдаб чиқарди (видео)

Скриншот

Австралия бош вазири Скотт Моррисон аҳолига уйларини таъмирлаш учун субсидиялар берилиши ҳақида журналистларга сўзлаб бераётганди. Аммо гапи  чала қолди... Уй эгаси чиқиб қолиб, ҳаммасини ҳайдаб солди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

«Ўн минг австралиялик... Бу лойиҳа иш ўринлари яратади... даромадлар лимити эълон қилинади...», — деяётганди Моррисон тележурналистларга.

Бироқ гапи чала қолди. Эшик очилиб, норози қиёфадаги уй эгаси чиқиб қолди.

«Илтимос, газондан нарироқ кетсангиз», — деди у.

Бош вазир дарҳол журналистлардан олдинроққа юришни сўради.

«Тезроқ бўлсаларинг-чи. Ўзи яқинда эккандим», — уларни шошилтирди ҳалиги эркак.

Уй эгасидан узр сўраб, нарироқ кетган сиёсатчи ва журналистлар суҳбатни келган жойидан давом эттиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг