Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб тан олди

Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб тан олди

Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб тан олди. 23 ноябр куни Страсбургдаги парламент сессиясида қабул қилинган ҳужжатда, шунингдек, Украинадаги уруш билан боғлиқ бўлган Россияга қарши айбловлардан ташқари маълумотлар ҳам келтирилган.

Сессияда йиғилган овоз бериш натижалари:

  • қарорни қўллаб-қувватлаган депутатлар – 575 нафар;
  • қаршилар – 58 нафар;
  • бетарафлар – 24 нафар.

Euronews нашрига кўра Европарламентнинг қонунчиликда мустаҳкамланган позицияси кўп жиҳатдан рамзий қадам ҳисобланади. Чунки Европа Иттифоқида террористик деб тан олинган давлатга қарши кейинги ҳаракатларни белгилаш учун қонуний асослар етарли эмас. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи аллақачон Украинадаги уруш муносабати билан Россияга нисбатан кенг кўламдаги санкцияларни жорий қилган ва бу санкциялар доираси энди фақат кенгаяди.

«Биз ҳозир Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқи Кенгашидан махсус ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишни сўраймиз.

Евроиттифоқда, ҳозирча, аниқ оқибатларга олиб келадиган терроризмнинг ҳомийлари тўғрисидаги ҳужжатлар йўқ. Бошқа томондан, Россия бу каби террор воситаларидан фойдаланар экан, уни янада чуқурроқ изоляция қилиш кераклигини айтамиз», – дейди Европарламент депутати Андриус Кубилиус.

Шунингдек, Россиянинг ғарбий қўшниларидан олти нафари – Чехия, Эстония, Латвия, Литва, Полша ва Украина аввалроқ мамлакатни терроризм ҳомийси сифатида тан олган. Бу мақом Европа Кенгаши парламент ассамблеяси ва НАТО томонидан ҳам тасдиқланган.

Шунга ўхшаш резолюция 14 сентябр куни АҚШ Конгрессига ҳам тақдим этилган, бироқ конгрессменлар томонидан ҳали маъқулланмаган эди.

Европарламент резолюцияси рамзий характерига эга бўлишига қарамай, Европа Иттифоқига аъзо давлатларни терроризм ҳомийси сифатида тан олинган давлатга нисбатан жиддий чекловчи чораларни қўллаш имконини берувчи қонунчилик базасини яратишга чақиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг