Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ Украинага ёрдам ҳажми бўйича АҚШни ортда қолдирди

Евроиттифоқ Украинага ёрдам ҳажми бўйича АҚШни ортда қолдирди

Фото: UKR.net

Европа Иттифоқи ноябр ойи охирида Украинага 18 млрд евро миқдорида янги молиявий кўмак ажратилишини маълум қилганидан сўнг Россия билан уруш даврида Киевга ёрдам ҳажми бўйича АҚШни ортда қолдирди. Германиянинг Кил жаҳон иқтисодиёти институтининг янгиланган ҳисоб-китоблари шундан далолат беради.

24 февралдан 20 ноябрга қадар Евроиттифоқ муассасалари ва аъзо-давлатлари Украинага 51,8 млрд евро ҳажмида ёрдам беришди ёки ваъда қилишди.

АҚШ Киевга ваъда қилган ёки берган ҳарбий, молиявий ва инсонпарварлик ёрдами ҳажми эса 47,8 млрд еврони ташкил этди.

Шунга қарамасдан, АҚШ ҳануз Украина учун энг йирик ҳарбий кўмак донори бўлиб қолмоқда. Шу пайтгача 22,9 млрд евролик ҳарбий ёрдам кўрсатди. ЕИнинг ҳарбий кўмаги эса 11,7 млрд еврога тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг