Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕИ ва НАТО Россияни «Навалний иши»га жиддийроқ қарашга чақирди

ЕИ ва НАТО Россияни «Навалний иши»га жиддийроқ қарашга чақирди

Фото: «Google.com»

Европа Иттифоқи раҳбари Шарль Мишель ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россияни мухолифатчи Алексей Навалний иши бўйича тергов ўтказишга чақирди.

Йенс Столтенберг НАТО давлатлари Навалний бўйича вазият юзасидан консултация ўтказиш ниятида эканини маълум қилган. НАТО расмийсига кўра, вазият бўйича ўткир текширувлар ўтказиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Алексей Навалний учган самолёт Омскда қўндирилган. Мухолифатчи комага тушган. Кейинчалик у Германияга олиб кетилди.

Бир неча кун аввал немис расмийлари Навалний организмида «Новичок» гуруҳига кирувчи модда топилганини маълум қилган.

«Навалний иши» бўйича вазият жиддий тус олса Ғарб Россияга янги санкциялар жорий этиши мумкинлиги ҳақида фаразлар ҳам янграмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг