Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда ҳалокатга учраган самолётдан қолиб кетган йўловчи аниқланди

Эронда ҳалокатга учраган самолётдан қолиб кетган йўловчи аниқланди

Рожа Озодиён ва Муҳсин Аҳмадипур.

Фото: «Facebook»

Украинанинг «Boeing 737» самолёти Теҳрон яқинида ҳалокатга учраганди.

Оттава (Канада)да яшовчи Муҳсин Аҳмадипур фақат тасодиф сабаб омон қолди. Аммо унинг рафиқаси Рожа Озодиён ўша машъум рейсда эди...

Эр-хотин қариндошлариникига қишки таътилга келишган, қайтишда эса Киев орқали Канадага учишлари керак эди.

8 январь куни тонгда аэропортга етиб келган Аҳмадипурнинг чиптасини яроқсиз деб учишга рухсат беришмади. Хотини эса учиб кетадиган, турмуш ўртоғини уйда кутадиган бўлди, деб ёзади «Ottawacitizen».

Киевга самолёт соат тонгги соат 6:15 да учди, орадан бир неча дақиқа ўтиб эса радарлардан йўқолиб қолди. Самолёт ҳавода ёниб кетиб (ҳалокат бобида турли тахминлар бор), ерга қулаган. Самолёт бортидаги 176 нафар инсондан биронтаси ҳам омон қолмаган. Уларнинг аксарияти эронликлар ва канадаликлар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг