Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон cуди президент Трампни ҳибсга олишга ордер берди

Эрон cуди президент Трампни ҳибсга олишга ордер берди

Фото: AFP

Эрон ҳуқуқ идоралари Интерполга АҚШ президенти Дональд Трампни қидирувдаги жиноятчилар рўйхатига киритишни сўраб мурожаат йўллади.  Мамлакат расмий ахборот агентлигига кўра, Қўшма Штатлар раҳбари таниқли ҳарбий қўмондон Қосим Сулаймонийнинг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда.

Теҳрон прокурори Али Меҳр генерални ўлдириш билан боғлиқ операцияда 36 киши иштирок этгани, улар орасида АҚШ ҳамда бошқа давлатларнинг сиёсий арбоблари ва ҳарбий етакчилари борлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, қотиллик ва терроризмда айбланаётган 36 кишини ҳибсга олиш учун ордер берилган.

Бир неча ҳафта аввал Эрон олий суди генерал Сулаймоний ҳақидаги махфий маълумотларни АҚШ жосуслик хизматига етказиб турган Маҳмуд Мусавий Мажидни ўлимга ҳукм этган эди.

Эрон ислом республикасидаги нуфузли генераллардан бири, жанговар “ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний жорий йил 3 январь куни Бағдодда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари авиаҳужуми пайти ўлдирилди. У билан бирга эронлик бир неча қудратли ҳарбийлар, жумладан, Абу Маҳди ал-Муҳандис ҳам маҳв этилди.

2012 йилдан бери хорижий мамлкатларда, хусусан, Сурия ҳамда Ироқда ҳарбий операцияларга бошчилик қилиб келган Сулаймонийнинг ўлими Эронда миллий мотам ўлароқ қабул қилинди.

Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги мураккаб дипломатик муносабатлар генералнинг ўлими ортидан янада таранглашди, икки мамлакат ҳатто  уруш ҳолатига келиб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг