Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёрамизни очликдан сақлаб қолиши мумкин бўлган маҳсулотларни биласизми?

Сайёрамизни очликдан сақлаб қолиши мумкин бўлган маҳсулотларни биласизми?

Эксперт олимлар сайёрамизни сақлаб қолиши ва боқиши мумкин бўлган озиқ-овқат турини маълум қилди. Булар ҳашаротлардир, дея ёзади «CNN». 

Олимлар айтишича, «яқин келажакда сиз крикет унидан тайёрланган нонни майдалашингиз,  ҳашарот кукунидан тайёрланган оқсил сутидан ичишингиз мумкин».

Ушбу таом бугунги кунда истеъмол қилаётган нон, сметана, тухумдан тўрт баравар кўп темир, протеин, уч баравар кўп оқсил ва кўпроқ витамин-минералларни беради. Ҳашоратлар сайёрамизни глобал очликдан сақлаб қоладиган энг муқобил озиқ туридир, дейилади мақолада.

«Global Market Insights» томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, АҚШда ейиладиган ҳашаротлар бозори 2017 йилда 55 миллион долларни ташкил қилди ва 2024 йилга келиб 80 миллион долларгача ўсиши кутилмоқда.

Европа ҳам худди шундай йўл тутмоқда, Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари асрнинг чорагига қадар 270 миллион долларлик ҳашаротларни истеъмол қилиши кутилмоқда.

Юқори сифатли оқсилга бўлган талабнинг ошиши, барқарорлик ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига қарши кураш, ўсиб бораётган талабни янада ортирмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, дунё миқёсида энг кўп истеъмол қилинадиган ҳашаротлар гуруҳлари: чумолилар, қўнғизлар, асаларилар, тиртиллар, сикадалар, крикетлар, ниначилар, пашшалар, чигирткалар, барг қуртлари, термитлар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг