Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эксперт «рус танклари» сонига аниқлик киритди: аслида кучлар нисбати бошқача

Эксперт «рус танклари» сонига аниқлик киритди: аслида кучлар нисбати бошқача

Виктор Литовкин.

Фото: «Известия»

Американинг «We Are The Mighty» нашри дунёдаги энг катта танклар парки Россияга тегишли деб ёзгани ҳақида хабар бергандик.

Унда Россия қарийб 22 мингта танкка эгалиги, НАТОга аъзо Европа мамлакатларида эса бу миқдор 11 мингтадан сал ошиши, ҳатто АҚШ ва Канада танкларини қўшса ҳам жами кўрсаткич 18 мингтага етиши айтилганди.

Истеъфодаги полковник, ҳарбий эксперт ва журналист Виктор Литовкин америкалик журналистлар Россияни агрессор қилиб кўрсатиш учун рақамларни бўрттиришган, деган фикрда.

Собиқ ҳарбийнинг таъкидлашича, Калининграддан Владивостоккача чўзилган Россия армиясини Европада ғуж жойлашган НАТО қўшинлари билан солиштиришнинг ўзи нотўғри.

«Улар рақамларни ўзларига мослаб шиширишган. Агарда танклар эмас, умумий қудрат кўзда тутилса, НАТО анча кучли. Улар кўп нарсада олдинда: танклари — икки, артиллерияси — уч, авиацияси — уч-тўрт карра, кемалари — 2-3 баравар кўп», — дейди Литовкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг