Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экологияни энг кўп Хитой бузяпти, аммо асосий айбдорлар бошқалар

Экологияни энг кўп Хитой бузяпти, аммо асосий айбдорлар бошқалар

Фото: «РИА Новости»

«Rhodium Group» компанияси ўтказган тадқиқотлар Хитой дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари биргаликда чиқараётгандан кўпроқ зарарли газлар билан экологияни бузаётганини кўрсатди.

Таъкидланишича, атмосфера учун энг зарарли олти хил газ, хусусан, карбонат ангидрид, метан ва азот оксиди чиқарилиши Хитойда 2019 йилда 14,09 млрд. тоннагача ўсган. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо қолган мамлакатларникидан бу тахминан 30 миллион тоннага кўп, дейилади нью-йорклик тадқиқотчилар баёнотида.

Ваҳоланки, Хитой ҳукуматининг ўзи ҳам карбонат ангидрид газлари чиқарилишини камайтириш муҳимлигини таъкиллаб келади ва 2060 йилга бориб унинг миқдорини нулгача туширмоқчи. Айни пайтда жаҳонда чиқарилаётган зарарли газларнинг 27 фоизи Хитойга тўғри келмоқда. Иккинчи ўринда — АҚШ (11 фоиз). Биринчи марта Евроиттифоқни қувиб ўтган Ҳиндистон бу борада 6,6 фоиз улушга эга.

Аҳолиси ўта кўплиги боис, Хитой жон бошига ҳавони ифлослашда АҚШдан ортда. Тарихан ёндашганда, сайёрамиз иқлими салбий томонга ўзгариб кетишида ИҲТТ мамлакатларининг «ҳиссаси» катта, улар 1750 йилдан бери чиқарган заҳарли газлар миқдори Хитойникидан тўрт карра кўпроқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг