Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Душанбеда ҳар эҳтимолга қарши хавфсизлик кучайтирилди

Душанбеда ҳар эҳтимолга қарши хавфсизлик кучайтирилди

Фото: Sputnik

Душанбеда Тожикистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини эълон қилиш пайтида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Агентлик мухбирининг сўзларига кўра, шаҳарнинг марказий кўчаларида патрул ходимлари хизмат олиб боришмоқда. Республика МСК матбуот маркази жойлашган бинога яқин жойда жойлашган кафе ва ресторанлар вақтинча ёпилган. Шунингдек, ҳукумат бинолари ва одамлар гавжум жойлар ёнига махсус техникалар жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг амалдаги президенти Имомали Раҳмон сайловларда 90 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб ғолиб бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг