Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг яхши шаҳарлари маълум бўлди

Дунёнинг энг яхши шаҳарлари маълум бўлди

Фото: «Youtube.com»

«Resonance Consultancy» экспертлари томонидан тузилган «Дунёнинг энг яхши шаҳри 2020» рейтингида Лондон биринчи ўринни эгаллади. Тўлиқ рўйхат билан консалтинг компаниясининг сайтида танишишингиз мумкин.

Тегишли тадқиқот доирасида аналитиклар аҳолиси бир миллиондан ошиқ бўлган шаҳарларни қуйидаги мезонларга кўра баҳолашди: иқлими, хавфсизлик даражаси, диққатга сазовор жойлари ва дам олиш инфратузилмаси, аэропорт, ресторанлар, дўконлар, таълим муассасалари, ўқимишли аҳоли улуши, фуқароларнинг даромади, ижтимоий тармоқларда шаҳарнинг машҳурлиги.

Тадқиқот натижаларига кўра, яшаш учун энг яхши дунё мегаполислари рейтингида Лондон етакчилик қилмоқда, унинг ортидан Нью-Йорк, Париж ва Токио бормоқда. Москва бир йил ичида битта поғонага юқорига кўтарилиб, бешинчи ўринни забт этди. Россия пойтахти аэропортларнинг ривожланган тармоғи ва музейлари билан ана шундай даражага эришди.

Рейтингдаги топ ўнталикка, шунингдек, Дубай, Сингапур, Барселона, Лос-Анжелес ва Рим киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг