Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёни 30 дақиқада йўқ қила олувчи сувости кемалари номлари эълон қилинди (инфографика)

Дунёни 30 дақиқада йўқ қила олувчи сувости кемалари номлари эълон қилинди (инфографика)

Фото: «YouTube»

«National Interest» журнали 30 дақиқага қолмай дунёнинг кулини кўкка совура оладиган бешта сувости кемаси номини келтирди: учтаси Россия, иккитаси АҚШга тегишли.

Мақола муаллифлари Россия ҲДФ ва АҚШ ҲДК фойдаланувидаги ёки тез орада сувга тушириладиган атом сумбариналарини ўзаро солиштиришди.

Рейтингда русларга қарашли 955 лойиҳасининг «Борей» (муаллифлар уларни баллистик ракеталарга эга энг сокин субмариналар дея таърифлашди), 667БДРМ лойиҳасининг «Дельфин» ҳамда 885М лойиҳасининг «Ясень-М» субмариналари тилга олинган. Мана шуларнинг охиргиси, муаллифларнинг назарида, АҚШ шарқий соҳилларига икки минг километргача яқинлаша олиши ва турган жойидан Буюк кўлларгача бўлган барча нишонларни ўққа тутиши мумкин.

«Ясень-М» туркумидаги субмарина

АҚШ субмариналаридан «Огайо» тоифасидаги ҳамда янаги йили қурилиши бошланиб 2031 йили ҳарбийларга бериладиган янги тоифадаги «Колумбия» сувости кемалари санаб ўтилган.

«Огайо» туркумидаги субмарина

Нашр ёзишича, ана шу беш тоифа субмарина орасида шунақа кучлилари борки, биттасининг ўзи битта шаҳар катталигидаги 288 та нишоннинг кулини кўкка совура олади.

«Мабодо учинчи жаҳон уруши бошланиб қолса, бу қудратли машиналар ва уларга жойланган жанговар аслаҳалар бутун бошли тамаддунни сиз буюрган пицца етиб келгунича йўқ қилиб ташлай олади», — деб ёзилган ушбу мақолада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг