Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Динозаврларнинг қирилиб кетиш сабаби исботланди

Динозаврларнинг қирилиб кетиш сабаби исботланди

Фото: «Yandex.ru»

АҚШда Йель университети олимлари динозаврларнинг қирилиб кетишига вулқон эмас, астероид асосий сабаб бўлганини исботлашди. «Rambler»нинг ёзишига кўра, олимларнинг тадқиқоти баҳайбат рептилияларнинг йўқолиб кетиш сирига ойдинлик киритган.

Палеоклиматологларнинг аниқлашича, Ҳиндистонда жуда кўп вулқонлар отилиши мел-палеоген қирилишдан 66 миллион йил муқаддам биосферага таъсир кўрсатган.

Мутахассислар вулқон отилишининг аниқ вақтини денгизда тошга айланган жисмлар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлишди. Улар ҳайвон қолдиқларидаги изотоплар таркиби карбонат ангидриднинг глобал концентрацияларидаги ўзгаришларга мос келишини ўрганишди. Шундан сўнг карбонат ангидриднинг иқлимга таъсирини моделлаштиришди. Буни қарангки, углерод отилиши Цельсий бўйича икки даража глобал исишга олиб келар экан. Бу эса улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетишига етарли бўлмайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг